"Реал Мадрид" қишки трансфер ойнасида янги ҳужумчи харид қилмасликка қарор қилди.
Сўнгги пайтларда қироллик клуби ҳужумчи футболчини қўлга киритиш ҳақида ўйлаётганди, аммо Жуд Беллингем ва Хоселунинг муваффақиятли ўйинлари "Лос Бланкос"нинг якуний қарорига таъсир қилди. Мадридликлар январда ҳужумчи топишга эътибор қаратмайди.
Жорий Испания чемпионатида Беллингем саккизта ўйин ўтказиб, саккизта гол урди. Хоселу Ла Лиганинг тўққизта учрашувида 5та гол урган.