Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон - Вьетнам ўйини таҳлили

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги назорат учрашувида вьетнамликлар дарвозамиз томон умуман зарба беришмади. Яъни қўшиб берилган вақтларни ҳисоблаганда, 95 дақиқа давомида ҳимоячиларимиз рақиб футболчиларига зарба бериш учун умуман имконият беришмади.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг 22 та футболчиси майдонга туширилди, фақатгина дарвозабон Абдувоҳид Неъматов кейинги ўйинга олиб қўйилган бўлса ажаб эмас.

Терма жамоамиз биринчи бўлимда 3-4-3 (ҳимояда 5-4-1) тактик схемаси остида ҳаракат қилган бўлса, иккинчи бўлимда ҳужумга Бобур Абдиҳолиқов ва Жасур Яхшибоевни тушириш орқали 3-5-2 (ҳимояда 5-3-2) схемасига ўтилди.

Терма жамоамизда ҳар бир позицияда рақобат борлиги ва тўлақонли 2 та таркибнинг шаклланаётгани одамни хурсанд қилади. Фақатгина ўнг қанот ҳимоясида Ҳожиакбар Алижоновга рақобат қила оладиган футболчи топилмаяпти. Алижонов алмаштирилгач эса, унинг ўрнида ўнг қанот вингери Азиз Турғунбоев ҳаракат қилди. Зарур ҳолларда, Фарруҳ Сайфиев ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнай олишини эсдан чиқармаймиз.

Ёш футболчиларимиз Аббос Файзуллаевнинг майдонга туширилиши ҳужум чизиғига креативлик олиб келган бўлса, Ҳусанов ва Давроновнинг қўшилиши эса ҳимояга хотиржамлик тақдим этди. Ҳусановнинг худди "Ланс"даги каби ҳужумга ёрдам бериш учун рақиб жарима майдонигача келиши эътиборимизни тортди.

Вьетнамдан бундай ёпиқ ва ҳимоявий футболни кўпчилик кутмаган бўлса керак. Баъзи вазиятларда рақибимизнинг майдон марказидан ҳам ўтмагани - Осиё кубоги саралашидаги Шри-Ланкага қарши ўйинни эслатиб юборди. Футболчиларимиз ўз вазиятларидан унумлироқ фойдаланганда, ҳисоб янада йирикроқ кўриниш олган бўлар эди.

Терма жамоамиз ўйинини Хитой терма жамоаси бош мураббийи Александар Янкович стадиондан томоша қилган. Футболчиларимиз Вьетнам дарвозасига киритилмаган голларни Хитой учун олиб қўйишган деб умид қиламиз.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 22:29, 13.10.2023.
Ўқилди: 2514 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик