Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Тчуамени: "Марказий ҳимояда ўйнашга тайёрман"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени марказий ҳимоячи позициясини ёпишга тайёрлигини тан олди.

Карло Анчелотти франциялик футболчини Ла Лига доирасида "Осасуна"га қарши ўйинда (4:0) ҳимояда синаб кўрди. Эдер Милитаонинг жиддий жароҳати "Лос-Бланкос"нинг марказий ҳимоядаги имкониятларини чеклаб қўйди, шунинг учун Тчуамени келажакда яна ҳимоя позициясида ўйнашига тўғри келиши мумкин.

23 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи ҳам мураббийга керак бўлган жойда ўйнашга тайёрлигини айтди: "Эҳтимол, ҳимоя марказида фойдали бўларман. У ерда бўлганимда жуда яхши ўйнаганман, лекин менга ярим ҳимояда кўпроқ ёқади", - дея қўшимча қилди Тчуамени.

Киритилди: 06:08, 14.10.2023.
Ўқилди: 1280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.