"Барселона"нинг иккинчи жамоаси бош мураббийи Рафа Маркес 16 ёшли Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
"Ламин Ямал ёшидан қатъий назар ўзгаришлар қила оладиган табиатан иқтидорли футболчилар гуруҳига киради...
Роналдиньо ва Месси бор эди, кейингиси эса Ямал бўлиши мумкин", - деди Маркес.
Ямал ўтган ҳафта "Мальорка" дарвозасига гол уриб, Ла Лигада гол урган энг ёш футболчига айланган эди.