Роналдунинг болаликдаги дўсти Фабиу Паим «Спортинг»да ўйнаётган пайтида Криштианудан яхшироқ бўлганини айтиб ўтди.
«Менда юқори иқтидор бор эди. Нокамтарлик бўлса ҳам, бу ҳақиқат. Афсуски, у пайтда ижтимоий тармоқлар йўқ эди, шунинг учун видеоларни ёзиб олмаганмиз. Шуни аниқ айтишим мумкинки, шу пайтгача мен каби футболчи чиқмаган.
Агар мен ҳам Криштиану каби меҳнат қилганимда ва ўз ишимга садоқат билан ёндошганимда, ундан яхшироқ бўлардим. Техника борасида эса мен ундан аниқ яхши эдим. Мен кичкина Роналдиньо эдим. Аммо, кўриб турганингиздек, техника сизни чўққига олиб чиқмайди.
Аммо ўша пайтда Криштиануга нисбатан кучли эдим. У ўзининг «Олтин тўп»ларидан бирини менга совға қилиши керак!», — деди Паим "The Sun" нашрига берган интервьюсида.