«Интер» келаси ёзда бош мураббийини ўзгартириши мумкин.
TodoFichajes маълумотларига кўра, Милан клуби Симоне Индзаги ўрнига номзодларни танламоқда. «Нерадзуррилар»нинг устувор варианти - Диего Симеоне.
Аргентиналик футболчи аввалроқ қайсидир босқичда «Интер»да ишлаш истагини билдирган эди. Ўз вақтида Симеоне футболчи сифатида «Милан»да ўйнаган. Бироқ, «Эл Чоло» «Атлетико»ни тарк этишни исташи аниқ эмас.
Манбага кўра, «Интер»нинг Б режасида Жозе Моуриньони таклиф қилиш кўзда тутилган. Португалиялик аллақачон «нерадзуррилар» билан ишлаган - 2010 йилда у ҳаттоки жамоа билан требл ҳам қила олганди.
Моуриньо ҳозирда «Рома»ни бошқармоқда ва унинг шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.