Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Моуриньо Алехандро Гомесга ўз услубида жавоб қайтарди

Баҳо:
+1 | -

Алехандро Гомес допинг истеъмол қилгани учун икки йиллик дисквалификация олди. Жаҳон чемпиони тақиқланган модда унинг танасига тасодифан истеъмол қилган йўтал сиропи орқали кирганини айтди.

Гомес яқинда Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдириб, шундай деганди: "У ҳақида менда қолган ягона нарса - бу Европа Лигаси финалида унинг "Рома"сини мағлуб этганимиз".

Энди Моуриньо жавоб берди, унинг сўзларини ижтимоий тармоқларда журналист Фабрицио Романо иқтибос келтирди.

"Менда йўтал бор, лекин мен сироп ёки таблетка ичмайман. Акс ҳолда допинг-тестлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишим мумкин”, - деди “Рома” устози.

Якшанба куни “Рома” ўз майдонида “Монца”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 22:47, 22.10.2023.
Ўқилди: 2036 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик