Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Постекоглу: "Иккала гол ҳам биз қўллаган босим эвазига киритилди"

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бошқарувчиси Анге Постекоглу "Фулхэм"га қарши ўйинда (2:0) жамоанинг муваффақият сири билан ўртоқлашди.

Премьер-лиганинг 9-турида “шпорлар” 36 ва 54-дақиқаларда Сон ва Мэддисоннинг голлари эвазига устунликни қўлга киритди.

“Фулхэм” – кучли рақиб, уларни синдириш осон эмас. Биз биринчи бўлимда бу вазифани яхши бажардик.

Иккинчи бўлим омадсиз ўтди - биз нимага қодир эканимизни деярли кўрсата олмадик. Бу, эҳтимол, тўпга эгалик қилиш борасидаги мавсумнинг энг ёмон ярми бўлган бўлса-да, тўпдан ташқари ишимиз барибир зўр эди.

Иккала гол ҳам биз қўллаган босим эвазига киритилди. Бу мавсумда прессинг бизга доимий равишда натижа келтирди", - дея Постекоглу сўзларини келтирган BBC.

Киритилди: 05:27, 24.10.2023.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик