"Ньюкасл" кейинги трансфер ойнаси учун таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. TodoFichajes нашри хабар беришича, "Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде Премьер-лига клубининг нишонида турибди.
Манбага кўра, "Ньюкасл" Кунде учун 70 миллион евро таклиф қилиши мумкин. Гап келаси йилнинг ёзги трансфери ҳақида кетмоқда.
24 ёшли Жюль Кунде ўтган мавсум бошидан бери "Барселона"да ўйнамоқда. Франциялик ҳимоячи клуб сафида 51 та расмий ўйинда 2 та гол урди ва жамоадошларига 6 та голли узатмани амалга оширди.
“Барселона” навбатдаги ўйинини 25 октябрь куни “Шахтёр”га қарши ўтказади. Жюль Кунде ўйнамайди - у жароҳат олган.