"Лацио" ҳужумчиси Маттиа Дзакканьи Чемпионлар лигаси доирасида "Фейеноорд"дан меҳмонда учралган мағлубият (1:3) ҳақида фикр билдирди.
"Бизга индивидуаллик етишмади. Улар кўпроқ тажовузкор муносабатда бўлишди ва биз жавоб ўйинида шундай қилишимиз керак", - деди Дзакканьи УЕФА расмий сайтига.