Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Биласизми? “Андижон” сўнгги 13 та турни чемпионларча ўтказди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда мухлисларини ёқимли ғалабалари билан қувонтираётган “Андижон” жамоаси чемпионатнинг қолган 4 та ўйинида ҳам максимал очко тўплашни мақсад қилиб қўйган.

“Бургутлар” айни чоғда 22-турдан кейин мусобақа жадвалида 34 очко билан 6-ўринни банд этиб турибди. Маълумот учун, жамоа ортда қолган учрашувлар мобайнида 10 ғалаба, 4 дуранг ҳамда 8 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати эса ҳозирча 23\20 андижонликлар фойдасига.

Бош мураббий Александр Хомяков ва унинг шогирдлари чемпионатдаги интриганинг янада қизишига катта ҳисса қўшаётганликлари эътиборга молик. Чунки “Андижон” рақобатбардошликни анча оширди ва мақсади сари интилишдан тўхтамаяпти.

Яна бир эътиборга молик жиҳати шундаки, “Андижон” ортда қолган 13 та ўйинни худди чемпионларга хос тарзда ўтказиб келмоқда. Бу борада клуб бошқалардан кўра энг кўп очко жамғарган жамоа бўлиб турибди – 25 очко. Фақатгина “Пахтакор” ҳам ортда қолган 13 та баҳсда 25 очко тўплаган. Айтиш жоизки, бу борада
“Андижон” билан “Пахтакор” бошқалардан олдинда. Бундан хулоса қилиш мумкинки, жамоамиз 13 та ўйиндаги натижалардан келиб чиқилса, чемпионатни чемпионларча ўтказаётганини кўриш мумкин.

“Андижон”да шундай имкониятки, мавсумни янада юқори поғоналардан бирида якунлаши ҳам мумкин. Клубнинг энг яхши натижаси ҳозиргача 5-ўрин бўлган. “Бургутлар” ўз парвозида яна ушбу натижани босиб ўтиши ва ҳатто тарихни янгилаган ҳолда биринчиликда ўзининг энг юқори ўрнини қайд этиши ҳам мумкин. Муҳими, бу борада жамоада имконият бор. Сўнгги 13 та учрашувни чемпионларга хос тарзда ўтказган футболчилар барчада илиқ таассурот қолдиряпти ва мана шундай ғолибона руҳнинг таъсирида қолган беллашувларда ҳам ўзининг суюкли мухлисларини хурсанд қила оладилар.

"Андижон"нинг навбатдаги ўйини 28 октябрь куни “Бобур Арена”да ОКМКга қарши бўлиб ўтади.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 14:37, 26.10.2023.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.