Кириш Регистрация
26/09 00:00 Барселона 1-0 Хетафе
26/09 17:30 Эрон 3-4 Марокаш
26/09 18:30 Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо 3-0 Сурхон
26/09 20:00 Португалия 1-2 Қозоғистон
26/09 20:00 Аргентина - Хорватия
26/09 22:00 Лас-Пальмас 1-1 Бетис
26/09 22:00 Эспаньол 1-2 Вильярреал
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК - Локомотив
27/09 23:45 Милан - Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона

«Барса» ЕЧЛда оптимал формада. Ўзак ёшлардан иборат

Баҳо:
+ | -

Торрес одатда Чемпионлар лигасида яхши ўйнайди, айнан у «Порту»га қарши баҳсда ғалаба келтирувчи голни урган. Умуман олганда, Ферран турнирдаги бешинчи голини урди - атиги саккизта ўйинда. «Барса» тарихида бу натижага ундан тезроқ эришган испаниялик ягона футболчи Луис Энрике бўлиб, 90 йиллар охирида унга еттита ўйин етарли эди.

Ферран бу мавсумда жами бешта гол урди, бу Роберт Левандовскидан биттага кам дегани. «Шахтёр»га қарши баҳсда ўз голидан тўққиз дақиқада ўтиб Ферран Ферминга голли пас берди. 20 ёшли Фермин учун бу Чемпионлар лигасидаги биринчи гол эди.

Фермин аллақачон Ла Лигада «Мальорка»га қарши баҳсда гол урган, шунингдек, мавсумолди ўйинида «Реал» дарвозасини ишғол қилган, аммо ҳозир у янги даражага чиқди. Лопес ҳужумкор ярим ҳимоячи; у 2016 йилда каталонияликлар тизимига қўшилган, аввалроқ Гави билан бирга «Бетис»да ўйнаган. Улар яқин дўстлар ва яқин атрофда яшайдилар: «Гави менинг энг яхши дўстим, биз кун бўйи биргамиз. У ҳаддан ташқари импульсив, лекин у яхши йигит», – деди Фермин.

Ёзда Фермин ижарага берилиши мумкин эди, бироқ Хави бунга қаршилик қилди. Энди эса у доимо Лопесни мақтаяпти: «У асосий жамоанинг бир қисми, ўз имкониятларидан унумли фойдаланмоқда. Менга Ферминнинг ўйинлари ёқади, у ҳамма учун сюрприз бўлди. Менимча, у бизга ёрдам бера олади. Кўп йиллар давомида «Барса»нинг асосий футболчисига айланиши мумкин. У энг юқори савияда ўйнашга тайёр», – деганди Хави. Иккинчи бўлимда «Шахтёр» каталонияликларнинг голларига битта тўп билан жавоб қайтарди. Италия клубларида катта қизиқиш уйғотаётган Георгий Судаков гол урди. Лекин ҳисобни тенглаштириш учун украинларда куч қолмаган эди.

«Барса» ҳамон мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Чемпионлар лигасидаги масала деярли ҳал бўлди. Хави жамоаси «класико»га яхши формада йўл олмоқда.

● «Барселона» Чемпионлар лигасининг учта ўйинидан учтасида ғалаба қозонди. Фақат «Бавария» ва «Реал» худди «Барса» сингари муаммосиз ўйнамоқда, олдинда «Шахтёр»га қарши сафар ўйини кутиб турибди. Плей-оффга чиқиш масаласини тўлиқ ҳал этиш учун «кўк-анорранглилар»да яхши имконият бор.

● «Барса» бу мавсумда ҳамон мағлубиятга учрамади - лига жамоалари ўртасидаги барча турнирларда фақат «Тоттенхэм», «Байер» ва «Ницца» бу ишни уддалаган.

● Каталонияликлар кетма-кет бешинчи баҳсда битта голли ғалабани қўлга киритишди – улар сентябрь ойидаги 5:0 ҳисобидаги ўйиндан буён йирик ҳисобдаги ғалабаларни унутиб қўйди, улар Ла Лигада худди шундай ҳисобда «Бетис»ни, уч кундан кейин эса Чемпионлар Лигасида «Антверпен»ни мағлуб этишди.

«Шахтёр»га қарши баҳснинг 75-дақиқасида Жоау Феликс майдонни тарк этишга мажбур бўлди, аммо унда жиддий нарса йўқ. Буни футболчининг ўзи тасдиқлади: «Мен яхшиман, бу шунчаки танадаги кўкариш холос. Энди тикланиш ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш керак», - деди португалиялик ўйинчи.

Майдонда у бўлмаса, «Реал» билан ўйин ўтказиш анча қийин бўлади.

Киритилди: 17:52, 26.10.2023.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.