Суперлига 23-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Навбаҳор» (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Арслонов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз бугунги ўйинда аламли мағлубиятга учрадик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Бироқ охирги дақиқада имкониятдан фойдалана олмаслигимиз сабабли мағлубиятга учрадик.
Искандеров ва Ўруновни мамлакатимиздаги энг кучли футболчилардан деб ҳисоблайман. Улар майдонда бир-бирларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишяпти. Биламизки, иккала футболчилар жамоасининг этакчилари ҳамда вазиятни ўз қўлига оладиган кучли ижрочилар эканини барчамиз яхши биламиз. Бундай футболчиларга қарши ўйнаш жуда қийин. Қаэрдадир яхшироқ ҳаракат қилишингиз керак, яна қаэрдадир пухта ўйлаб, фикрлаб ўйнамасангиз акс ҳолда улар ўз вазиятларидан яхши фойдаланиб кетадилар. Остондаги кучли дриблинглар, Жамшиддаги майдонни яхши кўра олишлари уларни чемпионатимиздаги кучли футболчилар эканлигидан далолат беради. Бундай футболчиларга қарши тўп суриш ҳар қандай рақиб учун оғир. Улар миллий терма жамоага ҳам бежизга чақирилмаётганини ҳар бир учрашувда исботлашмоқда. Бугун ҳам иккаласи ўз вазифаларини аъло даражада бажаришди, деб ўйлайман.
Бундай паллаларда ўйинчиларнинг руҳий ҳолати катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Учрашувни охирги сонияларда ҳамма ҳам пенальти тепишга журъат қилавермайди ва бундай пайтда ҳар кимни ҳам руҳий ҳолати тайёр бўлавермайди. Бу осон эмас. Шу боис футболчини ҳам тўғри тушуниш керак. Пенальти – бу лотерея. Кўп нарса руҳий ҳолатга боғлиқ. Агар сўнгги дақиқаларда руҳий жиҳатдан яхши бўлса, вазиятдан фойдаланиши мумкин. Буни ҳеч қандай хавотирли жойи йўқ. Футболда бу каби ҳолатлар бўлиб туради.
Жамоамизда штатда пенальти тепадиганлар орасида Нимели ҳам бор эди. 11 метрли жарима зарбаси белгилангач, у тўпни олди ва тепишга қарор қилди. Биз унга ҳеч қандай эътироз билдирмадик. Аммо фойдалана олмади, нима ҳам дердик. Бу вазиятда футболчини қоралай олмаймиз. Уни ҳам тўғри тушуниш жоиз.
Бу мавсум «Навбаҳор»га икки бор мағлуб бўлган эдик. Шу сабабли йигитлар бугунги баҳсни интизорлик билан кутишганди. Афсуски, бу сафар ҳам натижа ўхшамади. Жанг таклиф қилмоқчи эдик ва жанг бўлди. Аммо, натижа уларнинг фойдасига ҳал бўлди. Агар пенальтидан гол урганимизда очко олган бўлардик. Барчаси руҳият билан боғлиқ. Жамоамизга бироз тажриба ҳам этишмади. Ўйинчиларимиз анча ёш. Лекин ўйлайманки, шундай учрашувлар орқали ёшлар тажрибаларини ошириб борадилар”, – деди Арслонов.