Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

"Барселона"ни енгиш учун "Реал" нима қилиши керак?

Баҳо:
+ | -

"Реал" бугун Ла-лига доирасида ўзининг энг ашаддий рақиби бўлган "Барселона" билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув, шубҳасиз испан футбол тақвимидаги энг катта воқеликдир. Ҳаттоки, Ла-лигани кузатмайдиган футбол мухлислари ҳам айнан "Эл-класико" пайтида ўз диққатларини шу ўйинга қаратишга мажбур бўлишади. Англияда эса ушбу баҳсга янада талаб кучли бўлиши табиий. Негаки, "Барселона" билан ўйин учун Жуд Беллингем тайёр экани айтилди. Пойтахтликлар учун бу тур осон кечмайди. Амалдаги чемпионларга қарши курашда Анчелотти нимадир ўйлаб топиши лозим. Қуйида "Барселона"ни ютиш учун "Реал" ушбу ўйинда қилиши керак бўлган ишлар ҳақида гаплашамиз.

Голларни Беллингем урмаслиги керак

Ҳа, юқоридаги гап бироз ғалати туюлиши мумкин. Негаки, Беллингем жорий мавсумда фантастик формада бўлиб турибди. Шубҳасиз, жамоа уни шу зайлда давом этишини истайди. Инглиз футболчиси ҳозирга қадар "Реал"нинг 21 та голидан 8 тасига муаллифлик қилди. Аммо айнан мана шу нарса муаммо бўлиши мумкин. Эндиликда, Бензема йўқ. Шундай пайтда голлар ҳужумчилар томонидан етарлича киритилмаяпти. Ваҳолангки, ҳужум чизиғида Винисиус, Родриго ва Хоселу бор. Аммо уларнинг бари бу мавсумда Беллингемнинг бир ўзи киритган гол миқдорига тенг гол урган холос. Албатта, Беллингем ҳам ўзининг илк "Эл-класико"сида гол уриши ажойиб бўлган бўларди. Лекин "Реал" ашаддий рақибини ярим ҳимоя вакили билан эмас, балки ҳужумчилар билан таслим этгани янада яхшироқ сценарийдир. Негаки, бу нарса мавсумнинг қолган қисмига ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.

Ҳафсаласиз юлдузлар бирлашиши керак

"Эл-класико" шундай ўйинки, унда яхши бирика олган жамоагина якунда ғолиб бўлади. Аммо айни дамда "Реал"да айрим юлдузлар борки, улар ўзлари ҳаракат қилаётган позициялардан норози. Анчелотти Родриго ва Камавинга каби футболчилардан ноодатий позицияларда фойдаланмоқда. Масалан, Родриго 4-3-2-1 тактик схемасига мутлақо тушмайдиган футболчи. Камавинга эса қанот ҳимоясида ўйнашни маъқул кўрмайди. Тчуамени марказий ҳимояда ҳаракат қилишдан норози кайфиятда. Модрич эса, ёши ўтиб қолганига қарамасдан, унга етарлича ўйин вақти берилмаётганидан хафа. Шундай ички муҳитда "Барселона" мағлуб этиш осон эмас. Бунинг учун бирдамлик керак бўлади.

"Барселона"нинг мағлубиятсиз сериясига якун ясаш керак

"Эл-класико"даги ғалаба ҳозирда "Реал"га сув ва ҳаводек зарур бўлиб турибди. Бу нарса фақатгина турнир жадвалидаги ҳолат билан боғлиқ эмас. Ғалаба "қаймоқранглилар"га нафақат 4 очколик етакчиликни беради, балки бу нарса "Барселона"нинг жорий мавсумдаги мағлубиятсиз жамоа мақомини ҳам тугатади. Майдонда икки рақибнинг деярли кучлари тенг бўлади. Хави жамоасининг мағлуб бўлиши руҳий томондан "Реал"га катта фойда келтирса, рақибга ёмон таъсир қилади. Футболда кичик ва арзимас нарсалар бўлмайди. Шу сабабли чемпионлик учун курашаётган жамоалар икир-чикирларгача эътиборли бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, бугунги "Эл-класико" баҳси Тошкент вақти билан соат 19:15 да старт олади.

Дарвоқе, "City Football Group" таркибига кирувчи "Жирона" учун эслатма: агарда бу жамоа "Сельта"ни таслим этиб, "Реал" мағлубиятга учрайдиган бўлса, у ҳолда "Жирона" бир ҳафтага Ла-лигада етакчига айланиши мумкин.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:01, 28.10.2023.
Ўқилди: 4160 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.