Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Артета: "Нкетиа уч хил гол урди"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйин натижаларини сарҳисоб қилди.

Лондонликлар Премьер-лиганинг 10-турида 5:0 ҳисобида зафар қучди.

"Биз ажойиб ҳафта ўтказдик, иккита жуда қийин сафар ўйинига бордик ва бугун бошқача контекст бор эди. "Шеффилд Юнайтед" лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда, улар яхши ташкил этилган жамоа ва катта жамоалар учун уларни мағлуб этиш қийин бўлган.

Сабр қилишимиз керак эди, лекин шу билан бирга ҳамма нарсани дастлабки 10-25 дақиқага қараганда яхшироқ қилишимиз керак эди. Биз яхшироқ ҳужум қилишимиз ва ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсатишимиз керак эди.

Нкетианинг хет-трики ҳақида:

"Уч хил гол бўлди, лекин уларнинг барчаси Эдди Нкетианинг услуби эди. Биринчисида у ҳимоячидан узоқлашиш учун бўш жой ва вақтни ҳисоблаб чиқди ва жарима майдончасида хотиржамлик кўрсатди, иккинчисида тўп тез келиб тушди ва уни тезда уришга мажбур бўлди, учинчисида бу ажойиб зарба бўлди".

Нкетиа покер қилиш учун пенальтини тепмагани ҳақида:

"У ажойиб футболчи бўлиши билан бирга ақл бовар қилмайдиган инсон, унинг хатти-ҳаракати ҳаммадан фарқ қилади, айниқса камтарлиги ва одамларга нисбатан қайғуриши.

Унинг Фабио Виейра учун қилган иши жуда яхши иш бўлди" - деди Артета.

Киритилди: 23:19, 28.10.2023.
Ўқилди: 1319 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.