"Олтин тўп"ни қўлга киритиш ҳар бир футболчининг орзуси. Бу футболдаги энг нуфузли индивидуал мукофот ҳар қандай футболчи учун муваффақият чўққисидир. Бу нафақат индивидуал мукаммалликни, балки спортга қўшган улкан ҳиссасини ҳам эътироф этади. Шу муносабат билан қайси давлат энг кўп “Олтин тўп” соҳибини етиштирб чиқаргани қизиқ. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.
Германия – 7 та
Ҳаммаси бўлиб немис футболчилари еттита “Олтин тўп”ни қўлга киритишган. Немисларда орзу қилинган совринни қўлга киритган беш нафар футболчи бор.
Афсонавий футболчилар Франц Беккенбауэр ва Карл-Хайнтс Румменигге мамлакатнинг футболдаги жасоратини акс эттиради ва иккаласи ҳам ўз фаолияти давомида икки марта энг юқори индивидуал мукофотга сазовор бўлишди: 1972 ва 1976 йилларда Беккенбауэр ва 1980 ва 1981 йилларда Румменигге.
Герд Мюллер (1970), Лотар Маттаус (1990) ва Маттиас Заммер (1996) “Олтин тўп”ни қўлга киритиш орқали Германия меросига қўшишди.
Франция - 7 та
Беш нафар франциялик футболчи 7 та “Олтин тўп”ни бўлишди.
Афсонавий Мишель Платини 1980-йилларда (1983, 1984, 1985) уч марта мукофотни қўлга киритиб, барча даврларнинг энг буюк спортчиларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлади. Франциянинг бошқа “Олтин тўп” совриндорлари орасида Раймонд Копа (1958), Жан-Пьер Папен (1991), Зинедин Зидан (1998) ва Карим Бензема (2022) бор.
Нидерландия – 7 та
Нидерландия дунёнинг энг нуфузли футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг уч нафар вакили 7 та “Олтин тўп”ни ўзаро бўлишган.
Футбол тимсолларидан бири бўлган афсонавий Йохан Кройфф ўзининг ажойиб фаолияти давомида (1971, 1973, 1974) уч марта ушбу мукофотга сазовор бўлган. Марко ван Бастен унинг изидан борган ва шунингдек, уч марта (1988, 1989, 1992) “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Рууд Гуллит бир марта кубокни қўлга киритган (1987).
Португалия – 7 та
Португалия Европанинг замонавий футбол кучларидан биридир. Учта португалиялик “Олтин тўп”ни қўлга киритган: Эйсебио (1965), Луиш Фигу (2000) ва Криштиану Роналду (2008, 2013, 2014, 2016, 2017).
Эйсебио ва Фигу мукофотни бир мартадан олишган. Роналду энг кўп "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринда. "Реал"нинг собиқ футболчиси ўзининг ёрқин фаолияти давомида кубокни беш марта кўтарган.
Аргентина – 7 та “Олтин тўп”
Буларнинг барчаси Лионель Мессига тегишли (2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019, 2021). Аргентина афсонаси, айтиш мумкинки, барча даврларнинг энг буюк футболчиси ва унинг индивидуал совринлари бунинг исботидир. Месси “Олтин тўп”ни етти марта қўлга киритиб, рекордчи бўлди ва бугун тунда яна бир марта ғалаба қозониши мумкин.
Диего Марадона - яна бир аргентиналик, уни кўпчилик энг буюк футболчилардан бири деб билади. Бироқ, у ҳеч қачон "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаган, чунки у 1995 йилгача Европадан ташқари давлатлар футболчилари “Олтин тўп” учун кураша олмаган.