"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем дунёнинг энг яхши ёш футболчиси соврини учун овоз беришдаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Ушбу мукофот учун барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Зиданнинг "Реал Мадрид"даги бешинчи рақами? Зидан қилган нарсага эришишим учун узоқ йўл босиб ўтишим керак, аммо у мени илҳомлантирадиган футболчи", - деди Беллингем Marca билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Беллингем сўнгги трансфер ойнасида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Реал”га 103 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.