Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Ал-Ҳилол” пешқадамлик мавқесини мустаҳкамлади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг “D” гуруҳидан ўрин олган ва ушбу гуруҳдан “плей-офф”  босқичига чиқиш учун  “Ал-Ҳилол” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони), “Нассажий Мазандаран” (Каэмшаҳр, Эрон) ва “Мумбай Сити” (Мумбай, Ҳиндистон) жамоаларига қарши кураш олиб бормоқда.

Сизларни “лочинлар”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиблари борасидаги маълумотлар билан  таништиришда давом этамиз. Аввалги мақолаларимизда “Нассажи Мазандарон”нинг Эрон Про лигасидаги, “Мумбай Сити”нинг Ҳиндистон Суперлигаси натижалари ҳақида тўхталгандик. Бу сафар эса “Ал-Ҳилол” борасида маълумот бермоқчимиз.

Ар-Риёдликлар 3 ноябрь куни Саудия Арабистони Про лигасининг 12-туридан ўрин олган баҳсни сафарда Ал-Ҳаса шаҳрининг “Ал-Фатҳ” жамоасига қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Голларга учрашувнинг 5-дақиқасида мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда, “Ал-Ҳилол”нинг сербиялик ҳужумчиси Александар Митрович ҳамда беллашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда, яъни, 90+3 дақиқада меҳмонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Салим Ад-Досарий муаллифлик қилишди.

Мазкур ютуқдан сўнг, “Ал-Ҳилол” 12 ўйиндан сўнг, 10 та ютуқ, 2 та дуранг, 32-8 тўплар нисбатини қайд этган ҳолда, 32 очко жамғариб, Саудия Арабистони Про лигасидаги пешқадамлик мавқесини мустаҳкамлаб олди.  

Иккинчи ўринда бораётган “Ан-Наср” ҳисобида эса 11 та баҳсдан сўнг, 25 очко мавжуд.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 03:31, 05.11.2023.
Ўқилди: 1348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.