Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

ЎФА ОФКдан Туркманистон билан ўйинни нейтрал майдонга кўчиришни сўраши керак

Баҳо:
+ | -

Шахсий фикримча, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Туркманистон билан ўйинни нейтрал майдонга кўчириш масаласини ОФКда кўтариб чиқиши керак.

Терма жамоа ўйнайдиган майдон  бу майдон эмас, шунчаки сунъий ўт ётқизилган ўнқир-чўнқир. Сунъий майдонда ўйнаганлар ўтнинг тагида қора кичкина гранулалар бўлишини билади. У майдонда ўша гранула ҳам деярли йўқ. Унинг устига майдон ҳар хил чуқурлардан иборат.

Қўшимчасига стадионда VVIP ложа муаммоси бор. VVIP ложа бор, лекин у ерда энг катта раҳбардан бошқа ҳеч ким қўйилмайди. Яъни, шу вақтгача у ерга ҳеч ким қўйилмаган, бундан кейин ҳам қўйилмаса керак. Доим ёпиқ. Оддий ложани VVIP деб номлаб қўйишган ва ерда оломон билан қўшилиб ўтираверилади. На кутиб олиш, на кузатиб қўйиш, на бошқа қулайликлар бор.

ОФК бу стадионни қандай қабул қилгани ҳалигача менга тушунарсиз бўлиб туюляпти.

Тахминимча, Туркманистон терма жамоасининг асосий қуроли бу майдон бўлади.

Равшан Салимов

Манба: https://t.me/Salimov_football
Киритилди: 08:27, 09.11.2023.
Ўқилди: 15027 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.