Испания чемпионатининг ўн учинчи турида “Барселона” яна “Сельта” билан ўйинда бўлгани каби, ўйин сўнггида ғалабани тортиб олди ва “Алавес” билан ўйинда вазиятни ўзгартирди. Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскининг пенальтидан урган голи "Барселона"нинг жорий мавсумдаги ўйиннинг сўнгги чорагида урилган 14-гол бўлди.
Бу кўрсаткич бўйича каталонияликлар Европа футболининг бешта олий лигасидаги барча клублар орасида етакчилик қилмоқда. "Манчестер Юнайтед" ўн битта шундай гол билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Учинчи ўринда Испаниянинг яна бир клуби - "Лас-Пальмас" 7 та гол урган.