Ҳакамларни ўйинчиларнинг ғазабланган реакцияларидан ҳимоя қилиш учун футбол қоидаларига катта ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
The Times хабарига кўра, Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши ҳакамлар футболчиларни улар билан баҳслашгани учун 10 дақиқага махсус зонага юбориши мумкин бўлган жарима майдончасини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда ҳакамлар ўйинчиларга баҳслашгани учун кўпинча сариқ карточкалар кўрсатишади. Вақтинчалик четлатишлар аллақачон синовдан ўтган ва тажриба яхши натижаларни кўрсатди.
Манба, шунингдек, ҳакамлар билан фақат жамоа сардорлари мулоқот қилиши мумкинлигини айтади.