"Атлетик" (Бильбао) ярим ҳимоячиси Нико Уильямс Football Espana нашрига Ла Лиганинг топ-клубларидан унга бўлган қизиқишлар ҳақида фикр билдирди.
"Реал Мадрид, "Барселона" ва Премьер-лига жамоалари каби йирик клублар мени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлишлари мен яхши ишлаётганимни англатади. Мен қандай қарор истаётганим аниқ. Менинг агентларим бу борада ишламоқда" - деди Уильямс.
У яна Испания терма жамоасига чақирилди. Унинг акаси Инаки ҳам "Атлетик"да ўйнайди.