Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчиси яна АПЛга қайтиши мумкин. Хабарларга кўра, "Манчестер Сити" ва "Ливерпул" "Бавария" ҳужумчиси Лерой Санега қизиқиш билдирмоқда.
27 ёшли футболчи "шаҳарликлар" сафида икки бор АПЛ чемпион бўлган, бир марта Англия кубогини ва икки марта Суперкубокни қўлга киритган. Сане ўтган мавсумда 10 та ассист ва 14 та голга муаллифлик қилган эди.