Жума оқшомида Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида Уругвайга мағлуб бўлди (0:2).
Ўйиндан сўнг «Албиселесте» юлдузи Лионель Месси Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелсанинг меҳнатини қайд этди.
«Бьелсанинг имзоси кўринди. У ишлаган барча жамоаларда - клублар ва Аргентина терма жамоасида - унинг қўли кўриниб туради.
Улар жуда яхши жамоалар бўлган. Биз мағлуб бўлишимиз керак эди, бу биз учун синов. Мен узоқ вақтдан буён шундай бўлиши мумкинлигини айтаман», - дея Мессининг сўзларини келтиради Ole.