"Барселона" ҳужумчи Витор Рокенинг келишини олти ойга кечиктириши мумкин, дея хабар бермоқда Relevo нашри.
Аввалига жамоа раҳбарияти ва бош мураббийи Хави 18 ёшли бразилиялик футболчини январь ойида жамоага қўшмоқчи бўлган, аммо сентябрь ойида тўпиғидан олган жароҳати ва клубнинг молиявий қийинчиликлари қўшилиб, режаларни ўзгартирган.
Футболчининг тикланиш жараёни нормал кечаётганига қарамай, каталонияликларнинг спорт директори Деку эҳтиёткорроқ ҳаракат қилишни афзал кўрмоқда.
Биринчидан, клуб Рокени майдонга қайтишга мажбурламоқчи эмас, иккинчидан, мавсумнинг иккинчи ярмида жамоанинг юқори мақсадларига мослашиши керак бўлган Виторга ортиқча масъулият юклаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, миш-мишларга кўра, "Атлетико Паранаэнсе" форвард учун 30 миллион евро + яна 30 миллион бонус олади.
Жорий мавсумда футболчи 20 та ўйинда 20 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.