Карло Анчелотти «Реал» бошқарувида яна қолиши мумкин. "Relevo" хабар тарқатишича, мадридликлар президенти Флорентино Перес италиялик мутахассис шартномани яна икки йилга узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
64 ёшли мураббийга "1+1" кўринишида ёки тўлиқ 2 йиллик шартнома таклиф этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Анчелоттининг "Қироллик клуби" билан амадаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Айни пайтда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозими таклиф этилган.