Икки йил олдин футболчилик фаолиятини якунлаган марокашлик ҳимоячи Меҳди Бенатиа яна футболга қайтади - аммо бошқа мақомда. Бенатиа катта ўзгаришларни бошдан кечираётган "Марсель" клуби спорт директорига айланади.
Франциянинг La Provence нашри аниқлик киритишича, шартнома келаси ҳафта бошида имзоланади. Бенатиа учун бу ўзи тарбия топган клубга қайтиш бўлади - Туриннинг "Ювентус" собиқ ҳимоячиси фаолиятини айнан шу клубда бошлаган.
Навбатдаги ўйинда “Марсель” Франция чемпионатининг ўн учинчи турида “Страсбург” билан меҳмонда баҳс олиб боради.