Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Леваголга «дарахт» персонажи ёқмади...

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида «Шахтёр»дан енгилди, жамоанинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски эса клуб либосида қаторасига 6-ўйинда гол уролмади. Чинакам «қуруқ» серия.

«Барселона»нинг Украина клубига имкониятни бой бергани ўз йўлига, айтиш керак, бу мағлубият Каталония клубининг турнирдаги истиқболига жиддий  таъсир кўрсатмаса керак. Бироқ Роберт Левандовскининг голсиз серияси 6та ўйинга етгани ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзусига айланди-қўйди. Зеро, польшалик ҳужумчи Дортмунд «Боруссия»сида ўйнаган давридан буён бундай «қуруқ» даврни бошдан кечирган эмасди. Аниқроқ айтсак, Левагол 2010 йил декабрь - 2011 йил февраль оралиғида клуб либосида қаторасига 10та ўйинни самарасиз якунлаганди.

Асосий масалага кўчсак, «Барселона» мухлислари Робертдан шунчалик норози эдиларки, уни ҳаттоки, дарахтга қиёслашди. Боз устига, шунда ҳам устунлик дарахт томонида. Қўпол ҳазил, жуда қўпол. Балки ҳазил ҳам эмасдир, дердик, агарда... агарда Ла Лига 13-тур доирасидаги «Алавес»га қарши баҳс- (2:1)ни «дубл»и эвазига қут­қариб қолмаганида. Ҳа, Левагол қайтди, унинг голлари туфайли жамоаси муҳим очколарни қўлга киритди. Балки, унга шу қўпол ҳазил таъсир қилгандир...

ДАРАХТ:

- ЮГУРМАЙДИ 

- АЛДАБ ЎТМАЙДИ      

- ГОЛ УРОЛМАЙДИ     

- ТЎП УЗАТСАНГИЗ, ЎЗИНГИЗГА ҚАЙТАРАДИ    

ЛЕВАГОЛ:

- ЮГУРМАЙДИ 

- АЛДАБ ЎТМАЙДИ      

- ГОЛ УРОЛМАЙДИ     

- ТЎП УЗАТСАНГИЗ, ҚАЙТАРМАЙДИ.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:01, 20.11.2023.
Ўқилди: 2440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.