Кириш Регистрация
18/09 15:00 Ульсан Хёндэ 0-1 Кавасаки Фронтале
18/09 17:00 Бангкок Юнайтед 4-2 Тампинес Роверс
18/09 17:00 Ли Ман 0-2 Теп Хань Нам Динь
18/09 17:00 Шангхай Порт 2-2 Жоҳор Дорул Таъзим
18/09 17:30 Ангола 2-7 Украина
18/09 17:30 Ливия 1-4 Қозоғистон
18/09 19:00 Моҳун Баган 0-0 Равшан
18/09 20:00 Аргентина 2-1 Афғонистон
18/09 20:00 Испания 7-1 Янги Зеландия
18/09 21:00 Ал-Вакра 0-3 Трактор
18/09 21:00 Холидия 2-3 Ат-Таъвун
18/09 21:00 Кувайт СК 0-0 Насаф
18/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 3-1 Ал-Ҳуссайн
18/09 21:45 Болонья 0-0 Шахтёр
18/09 21:45 Спарта 3-0 Зальцбург
18/09 22:00 Бетис 2-1 Хетафе
18/09 23:00 Ал-Қува ал-Жавия 2-1 Олтин аср
18/09 23:59 Селтик 5-1 Слован
18/09 23:59 Брюгге 0-3 Боруссия Д
18/09 23:59 Манчестер Сити 0-0 Интер
18/09 23:59 ПСЖ 1-0 Жирона
19/09 21:45 Фейеноорд - Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда - Бенфика
19/09 22:00 Леганес - Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако - Барселона
19/09 23:59 Аталанта - Арсенал
19/09 23:59 Атлетико - РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест - Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья

Ёзда "Реал" қўлдан чиқарган футболчилар: улар кимлар эди?

Баҳо:
+ | -

"Реал" ёзда ўзининг энг катта мақсадларидан бири бўлган Жуд Беллингемни сотиб олишга муваффақ бўлди. Аммо режа шу билан тўлиқ бажарилгани йўқ. Ўтган мавсумда на Ла-лига ва на ЕЧЛ қўлга киритилди. Шу сабаб каттароқ ва кўпроқ футболчилар олиб келиниши керак эди. Қуйида "қироллик клуби"нинг етиша олмаган нишонларига эътиборингизни қаратамиз.

Килиан Мбаппе

Ўтган ёз ҳам бошқалари каби Мбаппе муаммоси билан кечди. Аммо франциялик ҳужумчи яна Парижда қолишга мажбур бўлди. У "ПСЖ" билан шартномасини ортиқ узайтирмаслигини билдирганди. Бу эса кўпчиликда "Реал" мақсадига эришади деган хулосанинг шаклланишига олиб келди. Афсуски, ҳали бундай бўлгани йўқ. Нима бўлишини эса кейинги ёзда билиб оламиз.

Габри Вейга

Вейганинг Саудия Арабистонига 21 ёш бўла туриб кетиб қолиши, Тони Кроос томонидан танқид остига олинганди. Немис ярим ҳимоячиси бу ҳолатга "уятли" дея таъриф беради. Вейга испан футболининг келажаги сифатида қаралаётганди. "Сельта" таркибида ярим ҳимоячининг ўйинлари ёрқин кўринди. Аммо, ҳозир у "Ал-Аҳли" билан етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.

Гонсалу Инасиу

Португалиялик марказий ҳимоячи "Спортинг" академиясидан чиққан жавоҳирлардан биридир. Инасиу ҳозиргача жамоаси учун юздан ортиқ баҳсларда иштирок этди. Унда Европанинг энг яхшиси бўлиши учун ҳамма нарса мавжуд. "Реал" 22 ёшли футболчини ёздаёқ ўзиники қилмоқчи эди. Бироқ, Инасиу қолишга қарор қилди. Айни дамда унга "Ливерпуль", "МЮ" ҳамда "Ньюкасл" жиддий қизиқиш билан қарамоқда. Инасиунинг товон пули 60 миллион фунтга тенг.

Алфонсо Девис

Давид Алаба "Реал"ни Алфонсо Девис харидига ундагани ҳақида хабарлар мавжуд эди. Ҳақиқатдан ҳам мадридликлар Канада терма жамоаси аъзосига қизиқиш билдирган. 23 ёшли ҳимоячининг амалдаги битими 2025 йилда якун топади. Кейинги ёзда Алфонсо ўз тақдирини ҳал қилиши керак. Хабарларда, унинг ўзи "Реал"ни маъқул кўраётгани айтилган.

Давид Де Хеа

Де Хеанинг "Реал"га ўтиши кераклиги ҳақидаги гаплардан кейин, орадан саккиз йил ўтди. Ёзда Де Хеа эркин агент эди. Аммо бу имкониятдан Анчелотти фойдаланмади. Куртуа сафдан чиққач, Де Хеа қисқа муддатли шартнома билан олиб келиниши керак бўлган. Бироқ, "Реал" Кепа Аррисабалагани танлади. Шу сабаб 33 ёшли Де Хеа ҳалигача эркин агент мақомида қолмоқда. Унга ҳозир АҚШ ва Саудия Арабистони клубларидан таклифлар бўлмоқда.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 11:00, 20.11.2023.
Ўқилди: 6154 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.