Ла Лига тақвим юзасидан ФИФАни судга беришга қарор қилди.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Испания футбол лигаси раҳбарияти Спорт арбитраж судига даъво аризаси билан чиққан. 2026 йил сентябрь ойида бошланадиган терма жамоа ўйинлари тақвими Ла Лигани қониқтирмаяпти.
2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоаларнинг кузда ўйнаши учун бир ойна камроқ бўлади, аммо сентябрь ойидаги пауза 16 кунга кўпаяди ва 4 тагача ўйинни ўз ичига олади. Ушбу тизим 2030 йилгача ишлайди.
Ла Лиганинг фикрича, бундай ўзгаришлар мавсум бошида ўйинчиларни узоқ муддатга йўқотадиган маҳаллий чемпионатларга катта зарар етказади ва ўйинчиларнинг ўзига зарар етказиши мумкин.