Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Каземиро Саудияга жўнаб қолиш ҳақида ўйлай бошлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро ўз режаларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Аввалроқ бразилиялик футболчи "қизил иблислар"ни тарк этиш ниятида эмаслиги ва фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришдан манфаатдор эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Журналист Хорхе Пиконнинг янги маълумотларига кўра, вазият ўзгариши мумкин: Каземиро Саудия клубларидан бирига ўтиш ҳақида аллақачон ўйлай бошлаган. 31 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишга тайёр, аммо бунинг учун энг яхши вақт қачон келишини ҳозирча билмайди. Футболчи мавсум охирида Англияни тарк этиши мумкин.

Каземиро жорий мавсумда Эрик тен Хаг жамоаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt экспертлари футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:55, 23.11.2023.
Ўқилди: 1554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.