Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

"МЮ" ҳимоячиси Конго терма жамоасида ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака қишки Африка кубогида Конго ДР терма жамоасида ўйнаш таклифини қабул қилса, уни бир неча ҳафтага йўқотиши мумкин, деб хабар бермоқда The Athletic нашри.

Ван-Биссака дастлаб ўз фаолиятини Англия билан боғлади ва U-21 жамоасида учта ўйин ўтказди. 2019 йил сентябрь ойида Ван-Биссака Евро-2020 саралаш босқичи доирасидаги ўйинлар учун Англия асосий жамоасига чақирилди, бироқ бел қисмидаги жароҳати сабаб Гарет Саутгейтнинг таклифига жавоб бера олмади.

Ван-Биссака Англияда туғилган, аммо келиб чиқиши африкалик бўлганлиги унга Конго ДР шарафини ҳимоя қилишга имкон беради ва энди Аарон яна бир бор шундай таклиф олди.

Бу сафар Африка кубоги Кот-д’Ивуарда 13 январдан 11 февралга қадар бўлиб ўтади. Конго ДР термаси Марокаш, Замбия ва Танзания билан бир гуруҳдан жой олди.

 

Киритилди: 16:09, 25.11.2023.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик