Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Кадис"га қарши "Реал"нинг 7 нафар футболчиси ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

Эртага, 26 ноябрь куни Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг 14-тури доирасида “Кадис”га қарши майдонга тушади.

Madrid Xtra нашри хабарига кўра, жароҳатидан тикланишда давом этаётган 7 нафар футболчи бўлажак ўйинда "Реал"га ёрдам бера олмайди. Ҳозирда "қаймоқранглилар" касалхонасида Куртуа, Кепа, Милитао, Камавинга, Тчуамени, Гюлер ва Винисиус бор. Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг икки нафар дарвозабони жароҳат олган.

13-турдан кейин "Реал" 32 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

“Кадис” – “Реал” учрашуви 26 ноябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.

Киритилди: 18:36, 25.11.2023.
Ўқилди: 2588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.