25 ноябрь куни «Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 13-турида «Ливерпуль» билан дуранг ўйнади.
Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Голларга Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») ва Трент Александр-Арнольд («Ливерпуль») муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг Премьер-лигадаги аввалги учрашуви «Манчестер Сити»нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.
«Шаҳарликлар» «Ливерпул»га қарши ўйинларда унчалик катта бўлмаган серияни бузиш учун яхши имкониятга эга бўлишди, бироқ улар бу имкониятни қўлдан бой беришди. «Манчестер Сити» 1937 йилдан бери (миллий чемпионатда) «Ливерпуль» устидан кетма-кет икки марта ғалаба қозона олмади.