Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Январь ойида янги жамоага ўтиши кутилаётган АПЛ юлдузлари: "МЮ" ва "Арсенал" вакилларига ўйин амалиёти зарур

Баҳо:
+ | -

Айрим футболчилар келаси ёзда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида қатнашиш учун ўз келажаги ҳақида жиддий ўйлаб кўриши керак бўлади. Биз бугун шундай АПЛ юлдузлари ҳақида сўз юритамиз.
Германиядаги қитъа чемпионатига кўплаб иштирокчилар йўл олишди. Айримлар эса бу йўлда ўтиш ўйинларида синалиши керак. Турнирга йўлланмаси бор терма жамоаларнинг айрим вакиллари доимий ўйин амалиёти истамоқда. Улар шу йўл билан жамоага чақирув олишни истайди. Қуйида уларни билиб оласиз.

Арон Рамздейл – "Арсенал"

"Арсенал" вакили бу мавсумда етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Бунга Давид Райянинг жамоага келиши сабаб бўлди. Рамздейл ўтган мавсумда энг яхшилардан бири эди. Ҳамма уни Англия термасида Жордан Пикфорд ўрнини тортиб олади деб ўйлай бошлади. Ҳозир эса асосий таркиб тугул, жамоага чақирилиш масаласи муаммога айланиб қолмоқда. Негаки, Гарет Саутгейтга ўйин амалиёти бор футболчилар керак. Бу борада Ник Поуп, Сем Жонстоун ва Жейсон Стиллар вариант сифатида мавжуд. Рамздейл эса доимий ўйин амалиёти учун "Ньюкасл" ёки "Челси"га кетса бўлади.

Калвин Филлипс – "Манчестер Сити"

Филлипс Англия терма жамоасидаги ўрнини йўқотиб қўйишга яқин турган яна бир футболчидир. Ярим ҳимоячи ҳозирга қадар 4 та ўйинда захирадан майдонга тушди холос. 27 ёшли футболчи учун "Ювентус" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирган. Шу сабаб Филлипс қишда улардан бирини танлаши керак бўлади.

Донни ван де Бек – "МЮ"

Нидерландиялик футболчи "МЮ"даги энг фойдасиз вакиллардан бирига айланиб қолди. 2020 йилдан бери ван де Бекни камдан кам асосий таркибда кўрдик. Бу эса унинг терма жамоадаги ўрнига ҳам таъсир қилди. Донни ван де Бек Нидерландия сафида 2021 йилдан бери кўриниш бермади. Аммо унинг умиди Евро-2024 мусобақасидан ҳали ҳам бор. Бунинг учун қолган даврда у майдонга тушиши керак бўлади.

Антони Марсьяль – "МЮ"

"Олд Траффорд"даги энг эски номлардан бири бу Марсьяль саналади. У 2015 йилдан бери жамоага билан бирга. Бир пайтлар Тьерри Анрига қиёсланган футболчи, кўп сабаблар билан ўз даражасини намойиш эта олмади. Агарда Марсьялнинг Франция термасидан ҳали ҳам умиди бўлса, қишда ўз жамоасини алмаштириши керак.

Жоржиньо – "Арсенал"

Жоржиньо Италия сафидаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин. Негаки, у "Арсенал"да захира вариантига айлантирилган. Ҳозирда 31 ёшли ярим ҳимоячига "Барселона" қизиқа бошлаган. Бу мавсум охирида эркин агентга айланишини ҳисобга олсак, "Арсенал" ва футболчи учун қишда янги жамоага кетиш, энг маъқул вариант бўлиб кўринмоқда.

Нони Мадуэке – "Челси"

Мадуэке 2022 йил ёзда "ПСВ"дан сотиб олинди. Кўплар ундан катта нарсаларни умид қилганди. Аммо ҳозиргача, ҳужумчининг ҳаракатлари асосий таркиб учун етарли бўлмади. Почеттино 22 ёшли футболчидан АПЛ баҳсларида 5 марта фойдаланди холос. Агарда қишда янги жамоага ижарага берилса ёки сотилса, Мадуэкеда доимий ўйнаш имкони бўлади. Бу эса унга Саутгейт эътиборига тушиш имкониятини беради.

Брайан Хиль – "Тоттенхэм"

Хиль "Тоттенхэм" сафига 2021 йилда олиб келинган эди. Унинг хариди лондонликларга 20 миллион фунтга тушган. Ярим ҳимоячи ҳозирга қадар, 2 мавсум давомида фақат 15 марта майдонга туширилди. Шу сабабдан Хиль, яна Испанияга қайтишни истамоқда. Агарда у доимий ўйин амалиётига эга бўлса, Испания сафида ҳам Еврога бориши мумкин бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:10, 26.11.2023.
Ўқилди: 3647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9247]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5536]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3741]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2975]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2366]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2329]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1658]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1465]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1337]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик