Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Гризманн "Атлетико" тарихидаги тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Атлетико” клуби Испания чемпионатининг 13-тури доирасида ўз майдонида “Мальорка”ни қабул қилди – 1:0. Ягона голни 63-дақиқада Марио Эрмозонинг узатмасини боши билан ҳужумчи Антуан Гризманн киритди.

Бу гол Антуаннинг "матрасчилар" таркибидаги 170-голи бўлди, бунинг эвазига у Адриан Эскудерони (1945 - 1958) ортда қолдириб, клуб тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди.

Биринчи ўринда Испания терма жамоасининг собиқ мураббийи Луис Арагонес (1964 - 1974) - 173 гол.

Гризманн айни дамда Ла Лиганинг энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади. У 13 ўйинда 9 та гол урган, бу "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемдан иккита кам.

Ла Лиганинг 13-туридан сўнг “Атлетико” 31 очкога эга ва чемпионатда учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 10:19, 27.11.2023.
Ўқилди: 1253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик