Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Мухлисларга либосини совға қилган "Брайтон" футболчиси ноқулай аҳволга тушиб қолди

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" ҳимоячиси Жоэль Велтман "Ноттингем Форест"га қарши АПЛнинг 13-тур учрашувидан кейин кулгили вазиятга тушиб қолди.

"Чакайлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финал ҳуштаги янграганидан сўнг хурсанд бўлган Велтман жамоани қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга миннатдорчилик белгиси сифатида ўз футболкасини трибунага улоқтирди.

Футболчи либосидан GPS-трекерни олиб ташламаганини унутди, унинг ёрдамида клублар турли статистик кўрсаткичлар ва ўйинчиларнинг майдон бўйлаб ҳаракатини кузатиб боради.

"Ғалабани нишонлаганимизда жуда хурсанд бўлдимки, футболкани мухлисларга улоқтирдим. Муаммо шундаки, унда менинг GPS-трекерим бор эди, шунинг учун мен бироз хафа бўлдим. Кейин мухлислар олдига қайтиб, трекерни сўрадим, лекин улар менинг либосни қайтариб беришди. Менга фақат GPS-трекер керак эди" - деди Велтман.

Киритилди: 15:41, 27.11.2023.
Ўқилди: 4408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик