"ПСЖ" кейинги трансфер ойнасида ўз ҳужумчиси Уго Экитикени сотмоқчи. Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, парижликлар франциялик футболчига 35-40 миллион евро миқдорида нарх белгилаб қўйишган.
Манбанинг қайд этишича, “Ньюкасл” Экитика хизматларига қизиқиш билдирмоқда, бироқ Эдди Хау жамоаси ҳозирча футболчини ижарага олишга тайёр. "ПСЖ" форвардни доимий равишда сотиш ниятида, аммо клубда ҳеч қандай имконият бўлмаса, ижара таклифлари ҳам кўриб чиқилади.
21 ёшли Экитике ушбу мавсумда Франция чемпионатида атиги 8 дақиқа ўйнади, ваҳоланки, мусобақанинг 13 тури ўйналган.