"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг 14-туридан ўрин олган "Монца"га қарши ўйин арафасида чемпионатнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирди.
"Чемпионат - бу марафон, тезлик пойгаси эмас, шунинг учун биз ўйиндан ўйингача энг яхши руҳий ҳолатда бўлишимиз керак. "Интер"дан атиги икки очко ортда қолаётганимиз ғурур ва мамнуният манбаи, аммо биз ҳушёр бўлишимиз керак. Ўйиннинг барча жабҳаларида доимий равишда такомиллаштириб бориш муҳим", - деди Аллегри.
"Ювентус" ва "Монца" ўртасидаги учрашув 2 декабрь, жума куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:45да бошланади. “Бьянконерилар” ҳозирда 30 очко билан А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам “Интер”дан фарқ икки очкога тенг.
Олдинроқ, Массимилиано Аллегри жорий мавсум якунида "Ювентус"ни тарк этиши мумкинлиги маълум бўлганди.