"Фламенго"нинг 38 ёшли ҳимоячиси Филипе Луис Бразилия чемпионати мавсуми якунлангач, профессионал фаолиятини якунлашини маълум қилди.
"Қолган туйғу - миннатдорчилик туйғуси. Директорлар кенгашига, ҳар бир мухлисга, ижтимоий тармоқларда менга ёзганларга, исмимни айтиб бақирганларга, танқид қилганларга – шу йўлда иштирок этган барча инсонларга раҳмат. Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши йиллар эди", - деди Луис "Фламенго"нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштирилган видеода.
Филипе Луис Европада "Аякс", "Депортиво", "Атлетико", "Челси" жамоаларида ўйнаган.