Суперлиганинг сўнгги 26-турида "Андижон" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал қилган голга 10-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Сардор Абдунабиев муаллифлик қилди.
"Андижон" мавсумни 40 очко билан 7-ўринда якунлади. "Бухоро" эса 15 очко билан сўнгги 15-поғонани эгаллади.