"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер яқин келажакда нимага эришмоқчи эканлигини тушунтирди.
33 ёшли инглиз футболчиси мавсум бошида "Бавария"га ўтиши мумкин эди, аммо қолишни ва "шаҳарликлар" билан шартномасини узайтиришни афзал кўрди.
“2017 йилда бу ерга келганимда лойиҳанинг мақсади совринлар ютиш эди. Агар кимдир ўшанда ҳеч бўлмаганда бир марта Премьер-лигада ғалаба қозонишимни айтганида, хурсанд бўлардим. Ўйлайманки, биз нимага эришганимизни охиригача тушунмаймиз.
Биз босимга дош беришимиз ва кетма-кет тўртинчи марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритиш орқали яна бир рекордни янгилашимиз керак. Бу ердаги ишим тугамади. Мен ва жамоамиз ҳали кўп нарсага эришишимиз кераклигини ҳис қиляпман, биз совринларни ютишда давом эта оламиз ва мен бунинг бир қисми бўлишни хоҳлайман", - дея Уокернинг сўзларини келтиради City Xtra.