Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Анчелотти: "Адолатлими ёки йўқми, кимдир захирада қолиши керак"

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелотти Кепа Арризабалага таркибга қайтаётганини айтди.

Сешанба куни "Реал Мадрид" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тури доирасида "Унион"га қарши сафарда майдонга тушади. Мадридликлар аллақачон биринчи ўриндан 1/8 финалга чиқди.

Испаниялик дарвозабон Тибо Куртуанинг жиддий жароҳатидан сўнг "Челси"дан ижарага олинди ва жорий мавсумда "Лос Бланкос"нинг асосий дарвозабони бўлди. Ноябр ойи бошидан бери у жароҳати сабаб майдонга тушмади ва украиналик Андрей Лунин дарвозадан жой олди.

- Менимча, сиз жавоб бермайсиз, лекин ҳозир Луниннинг Кепадан устунлиги борми?

- Мен жавоб бераман. Кепа ўйнайди. Ҳар бир учрашувда кимнидир захирада қолдириш ноҳақлик. Лекин кимдир захирада қолиши керак.

Ижобий томони шундаки, Лунин ўзини кўрсатиш имкониятига эга. Биз у учун хурсандмиз. У яхши ишлади.

Кепа ҳеч нарсани исботлашнинг ҳожати йўқ, у маълум бир тажрибага эга. Лунин бу даврни яхши ўтказди, аммо шуни таъкидлаш керакки, Кепа ҳар доим ўз ишини яхши бажарарди.

- Нико Паз ўйнайдими?

- Балким. Бу машғулотларда кўрган нарсамга боғлиқ. Агар чарчаган футболчилар бўлса, ўйнамайди. Бошқа футболчилар кўпроқ имкониятларга эга бўлишлари мумкин, - дейди “Реал” бош мураббийи.

Киритилди: 06:29, 12.12.2023.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик