«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес машҳур ҳужум триоси (Месси - Суарес - Неймар) қандай шаклланганини эслади.
«Аякс»га қарши ўйинда Луис Энрике Мессининг ёлғон тўққизлик бўлишини хоҳлаганди. Неймар билан мен эса қанотларда ҳаракат қилдик.
«Месси бу иш бермаётганини кўрди ва у менга: «Ҳой, семиз йигит, тўққизинчи рақамда қол, мен сенга ўнг қанотдан майдонни очиб бераман, деди», - дея эслайди Суарес.