Хуан Роман Рикельме “Бока Хуниорс” президенти этиб сайланди.
Аргентина клуби учун президентлик сайловлари ўтган якшанба куни бўлиб ўтди.
ESPN'нинг Associated Press'га таяниб хабар беришича, Рикельме ўз номзодини Аргентина собиқ президенти Маурисио Макри қўллаб-қувватлаган рақиби Андрес Ибаррани ортда қолдириб, ғалаба қозонди. Қайд этилишича, овозларнинг қарийб ярмини қайта ишлаш натижасида Рикельменинг натижаси 64,4 фоизни ташкил қилган.
Хуан Роман Рикельме 1996 йилдан 2002 йилгача ва 2007 йилдан 2014 йилгача "Бока Хуниорс"да ўйнаган. Аргентина клуби аъзоси сифатида у уч марта Либертадорес кубогини ютган. 2019 йилдан бери Рикельме клуб вице-президенти лавозимида ишлаб келаётганди.