Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Рубин Хебай — "Андижон"нинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

Маълумки, “Андижон” матбуот хизмати жамоанинг 2023 йилдаги энг яхши футболчисини овоз бериш йўли орқали аниқлашни мақсад қилган эди.

Яқинда дастлабки сўровномани ўтказганимиздан хабарингиз бор. Унда бу йилги мавсумда майдонга тушган барча футболчилар иштирок этишди ва ҳар бир позицияда энг кўп овоз тўплаганлари якуний ҳал қилувчи сўровномада иштирок этиш имкониятига эга бўлгандилар.

Шунга асосан дарвозабон Игорь Литовка, ҳимоячи Илдар Маматказин, ярим ҳимоячи Муҳаммадкарим Тоиров ва ҳужумчи Рубин Хебай “Андижон”нинг энг яхши футболчиси бўлиш учун иккинчи босқич сўровномасида қатнашдилар.

Унга кўра, иккинчи, ҳал қилувчи сўровномада жамоанинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай энг кўп овоз тўплади ва “Андижон”нинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.  

Таъкидлаш керакки, Хебай жорий йилги мавсумда “Андижон” таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди. У ҳаммаси бўлиб, “Бургутлар” сафида 27 та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 14 та гол урди. Натижада жамоанинг мутлақ тўпурарига айланди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та голли узатма ҳам бор.

Бундан ташқари, ЎзПФЛ томонидан йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилаётган сўровноманинг якуний учлигидан ҳам Хебай ўрин олган ва унда Суперлиганинг ҳам энг яхши футболчиси бўлиш имконияти бор.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:19, 24.12.2023.
Ўқилди: 968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик