Кириш Регистрация

Молиявий фейр-плей қоидалари "Барселона"га муҳим трансферни амалга оширишга имкон бермайди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби "Ривер Плейт"нинг 17 ёшли ҳужумчиси Клаудио Эчеверрининг трансферини ҳозирча амалга ошира олмаяпти.

Журналист Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, молиявий фейр-плей қоидалари "кўк анорранглилар"га аргентиналик футболчининг трансфери учун футболчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган 25 миллион евро сарфлашига йўл қўймайди.

Олдинроқ Эчеверри "Ривер Плейт" билан шартномани узайтириш нияти йўқлигини маълум қилганди. Футболчининг Aргентина клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг декабрида якунига етади.

Киритилди: 13:50, 24.12.2023.
Ўқилди: 2609 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.