Қанот ҳужумчиси Лерой Сане Англия Премьер-лигасига қайтишга тайёр. Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” 27 ёшли футболчининг ҳолатини кузатишда давом этмоқда.
Сане аввалроқ Англияда ўйнаган - 2016-2020 йилларда у "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган. Жорий мавсумда Лерой Сане “Бавария” сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.