Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Тен Хаг: "Хёйлунднинг голи учун хурсандман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Расмус Хёйлунднинг "Астон Вилла"га қарши Англия чемпионати 19-тур учрашувида (3:2) урган дебют голи ҳақида гапирди.

"Бу ҳужумчи учун жуда муҳим. У буни уддалай олишини биламиз, чунки у буни Чемпионлар лигасида исботлади. У Премьер-лигада ҳам гол уради, шунинг учун мен жуда хурсандман. Биламан, бу энди унга ишонч бағишлайди. У кўпроқ гол уради. У потенциал борлигини биламиз ва у ўз қобилиятини энг юқори даражада намойиш этганини биламиз ва у Премьер-лигада гол урадиган нуқта келади.

У бугун гол урди ва ишончим комилки, у битта гол урса, бошқа голлар ҳам келади. Ҳаммаси ишонч билан боғлиқ ва уни имкониятлари орқали ўзини топиши керак. Мен у билан гаплашдим. У жуда хурсанд. У мухлисларнинг шундай қабулига лойиқ эди. У ҳар доим гол уришга қатъий қарор қилади ва менимча, айнан шундай характер ҳужумчига керак", - деди Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" расмий сайтига.

Хёйлунд "Манчестер Юнайтед"га 2023 йилнинг августида "Аталанта"дан келиб қўшилганди. Трансфер суммаси 73,9 миллион еврони ташкил қилди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09:18, 27.12.2023.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.