«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро жароҳат туфайли 4-5 ҳафта давомида майдонга қайта олмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
25 ёшли аргентиналик футболчи шанба куни бўлиб ўтган «Эвертон»га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олганди.
Ромеро жорий мавсумда «шпорлар» сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урди.